Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда давлат муассасаси раҳбари қарийб 100 миллион сўмлик хизмат машинасини «сувтекин»га сотиб юборгани аниқланди
Ангор тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази собиқ директори 98,2 миллион сўмлик хизмат машинасини 15,5 млн сўмга сотиб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Фото: Прокуратура департаменти
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангор тумани бўлими томонидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда, марказнинг собиқ директори А.Ю. марказга тегишли Lacetti-2ни’ 2021 йил 13 декабрда аукцион орқали сотиш ҳақида йиғилиш баённомасини тайёрлаб, аслида 98,2 миллион сўмлик машинани “С.С.” МЧЖ томонидан ўтказилган аукцион орқали фуқаро Ж.Й.га 15,5 млн сўмга сотилгани тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:39 / 02.11.2025
Сурхондарёдаги айиқлар макони – Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи | Манзил
14:48 / 23.10.2025
«Дарбанд» постида тирбандлик — расмий баёнот берилди
10:49 / 19.10.2025
Навоийда фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 3 минг доллар пора билан ушланди
19:04 / 20.06.2024