Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга европалик сайёҳлар энг кўп қисмини Германия фуқаролари ташкил этиши маълум бўлди
Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонасида Европарламент Транспорт ва туризм қўмитаси аъзоси Исмоил Эртуғ билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Kun.uz
Исмоил Эртуғ Ўзбекистон кейинги йилларда европалик сайёҳлар орасида жозибадор манзилга айланганини таъкидлади. У европалик сайёҳлар энг кўп қисмини Германия фуқаролари ташкил этишини қайд этди. Ўзбекистонда ушбу соҳани ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, сайёҳлик ассоциациялари, Европа пойтахтлари аэропортлари маъмуриятлари, турли сайёҳлик форумлари ва кўргазмалари вакиллари билан алоқа ўрнатиш орқали кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон вакилларининг 2023 йилда Бельгияда ўтказиладиган навбатдаги Глобал туризм форумида иштирок этиши масаласини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Ўзбекистон бундай тадбирларда тақдим этилиши мамлакатнинг Европа Иттифоқи мамлакатларида янада кенгроқ тан олинишига ва европалик сайёҳлар оқими ошишига хизмат қилади.
Томонлар Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
14:28 / 08.01.2026
Берлинда Мерцнинг украиналик эркаклар ҳақидаги сўзларига изоҳ берилди
13:35 / 08.01.2026
“Веймар учбурчаги” Парижда Киевни қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди
11:51 / 08.01.2026
Германия ИИВ раҳбари: Киев ЕИга эркаклар оқимини қисқартириши керак
10:08 / 08.01.2026