Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестиция ҳажмида улуши энг юқори давлат маълум қилинди
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори экани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 190 трлн сўмни ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 72 трлн cўм миқдорида қайд этилди.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар орасида Россия биринчи ўринда қайд этилди – 21 фоиз.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Хитой – 19,9 фоиз;
- Туркия – 10,4 фоиз;
- Германия – 6,5 фоиз;
- Саудия Арабистони – 4,6 фоиз;
- Италия – 3 фоиз;
- Кипр – 2,7 фоиз;
- Швейцария – 2,6 фоиз;
- Буюк Британия – 2,1 фоиз;
- АҚШ – 1,8 фоиз.
Мавзуга оид
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
18:37 / 09.04.2026