Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги норозилик намойишларида қурбонлар сони 277 нафарга етган
Эронда Маҳса Аминийнинг ўлимидан сўнг 50 кундан буён давом этаётган норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар сони 277 нафарга етган. Бу ҳақда Норвегида жойлашган Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида айтилмоқда.
Фото: politico.com
Ҳисоботда Эроннинг жами 31 та вилоятидан 21 таси бўйича маълумотлар келтирилган ва энг кўп ҳалок бўлганлар (101 нафар) асосий аҳолиси суннийлар бўлган Систон ва Балужистон вилоятида эканлиги қайд этилган.
Вилоятлар ва шаҳарлар кесимида ўлдирилган сони қуйидагича: Систон ва Балужистон — 101 киши; Мозандарон — 33 киши; Теҳрон — 28 киши; Курдистон — 24 киши: 24 киши; Ғилон — 21 киши; Ғарбий Озарбойжон — 20 киши; Кирмоншоҳ — 13 киши; Албўрз — 7 киши; Хуросони Разавий —4 киши; Исфаҳон — 4 киши; Занжон — 4 киши; Луристон — 2 киши; Марказий — 2 киши; Қазвин —2 киши; Кўҳгилуя ва Бояр Аҳмад — 2 киши; Шарқий Озарбойжон — 2 киши; Ардабил — 2 киши; Илом — 2 киши; Бушаҳр — 1 киши; Симнон — 1 киши; Хузистон — 1 person; Ҳамадон — 1 киши.
Ўлдирилганлар орасида 18 ёшдан кичик бўлган 40 нафар болалар, 24 нафар аёллар бор.
Эрон инсон ҳуқуқлари фаоллари агентлиги (HRANA) маълумотларига кўра, Аминийнинг ўлими билан боғлиқ норозилик намойишларида кучишлатар тизимларнинг 36 вакили ҳам ҳалок бўлганини қайд этиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Маҳса Аминий 13 сентябр куни Теҳронда ҳижобни нотўғри ўрагани учун ахлоқ полицияси томонидан қўлга олинган. Полиция участкасида у ҳушини йўқотган, шифохонга олиб кетилгач, 16 сентябр куни вафот этган. Гарчи Теҳрон полицияси унинг ҳушини йўқотиши чоғи акс этган видеони оммага тақдим этганига қарамасдан, мамлакат бўйлаб мавжуд исломий режимга қарши норозилик намойишлари авж олган. Шу вақтгача 10 мингдан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
23:02 / 17.02.2026
АҚШ бир сутка ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолёт жўнатди
18:18 / 17.02.2026
Уруш хавфи кучаяётган бир пайтда АҚШ ва Эрон ядровий музокаралари бошланди
11:25 / 16.02.2026
Трамп: Эронда режим ўзгариши – «рўй бериши мумкин бўлган ишларнинг энг яхшиси»
18:15 / 13.02.2026