08:23 / 02.11.2022
3769

Октябрда истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархи қанчага ошгани маълум бўлди

Октябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга ошган.

Фото: Shutterstock

2022 йилнинг октябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга ошган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 12,2 фоизга етди. 

2022 йилнинг октябрь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,5 фоизга ошди.

Шу даврда озиқ-овқат маҳсулотлари 1,4 фоизга ва ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,9 фоизга ошган.

Top