Спорт | 22:18 / 03.11.2022
28362
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтинги етакчиси ўзгарди 

Ҳоланд Transfermarkt талқини бўйича Мбаппени ортда қолдириб, дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди. 

Фото: Getty Images

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган Transfermarkt портали дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтингининг янгиланган версиясини эълон қилди. 

«Манчестер Сити» ва Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд рейтингнинг якка пешқадами бўлиб турибди, унинг трансфер нархи 170 миллион еврога баҳоланган. 

«ПСЖ» ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе (160 миллион евро) иккинчи ўринга тушди, «Реал» ва Бразилия миллий жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Винисиус (120 миллион евро) учинчи ўринда қолди. 

Ҳоланднинг жамоадоши, «Манчестер Сити» ва Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Фил Фоден (110 миллион евро) тўртинчи ўринга кўтарилди. Кучли бешликни «Барселона» ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Педри (90 миллион евро) якунлаб берган. 

Эрлинг Ҳоланд 2022/23 мавсумида «Манчестер Сити» таркибида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урган. 

Мавзуга оид