Майдони 2000 квадрат метргача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариш тартиби белгиланди
Майдони 2000 кв.метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектини аниқлаган жисмоний шахс One ID тизимидан идентификациядан ўтгандан сўнг, ушбу объектни онлайн-аукцион савдоларга чиқариш ҳақида онлайн-буюртма беради.

Фото: e-auksion.uz
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Давактив агентлиги директорининг «Майдони 2000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага мувофиқ:
Майдони 2000 кв.метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектини аниқлаган жисмоний шахс One ID тизимидан идентификациядан ўтгандан сўнг, ушбу объектни онлайн-аукцион савдоларга чиқариш ҳақида онлайн-буюртма беради.
Буюртмада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
- объект манзили;
- объект фотосуратлари ва аниқ геолокацияси;
- ер майдони ва бино-иншоотлар майдони;
- бўш турган объектдан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар.
- буюртма тегишли ҳудуднинг ҳоким ёрдамчисига келиб тушади ва бир кун ичида у томонидан объектнинг мулкчилик шакли аниқлаштирилади;
- бўш турган бино давлат кўчмас мулк объектига оидлиги тасдиқланганда ҳоким ёрдамчиси тизимга объектнинг кадастр ҳужжатлари ва кадастр рақамини жойлаштиради;
- сотувчи/ижарага берувчининг вакиллари уч кун ичида объектни хатловдан ўтказиб, чекловлар мавжуд бўлмаган тақдирда объектни сотиш/ижарага бериш учун онлайн аукционга чиқариш ҳақида қарор қабул қилишади.
- объект онлайн-аукционга чиқарилгандан сўнг, буюртма берган жисмоний шахсга тегишли смс-хабар юборилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Маълумот учун: 2023 йил 1 июлдан бошлаб, жисмоний шахсларга «Давлат мулки» ахборот тизими орқали майдони 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза топшириш ҳуқуқи берилади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Полша президентлик сайловида Карол Навроцки ғалаба қозонди
Жаҳон | 17:16
-
«БААдаги фуқароларимизни тезликда текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган» — ТИВ
Ўзбекистон | 16:53
-
“Японияда биринчи бўлиб раҳбарлар ишдан олинади” – япон бизнесини бошқараётган ўзбек аёли
Ўзбекистон | 16:50
Мавзуга оид

20:36 / 28.04.2025
Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади

10:20 / 23.04.2025
6 ой давомида аукционда ижарага берилмаган объектларнинг бошланғич нархи 50 фоиз пасайтирилади

09:31 / 19.04.2024
Давлат мулкини хусусий мулкка айлантириш “санъати” – Деновда шундай ҳолат кузатилмоқда

18:50 / 15.12.2023