Самарқанд вилоятида 19 нафар профилактика инспектори тизимдан ҳайдалди
Бу «участковой»лар фуқаролардан пул талаб қилгани, иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун ишдан бўшатилган.
Самарқанд вилоятида 19 нафар профилактика инспектори Ички ишлар тизимидан ҳайдалди. Бу ҳақда вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокида вилоятда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек ходимлар ўртасида хизмат интизомига ва қонунчиликка риоя этилиши бўйича ўтказилган танқидий йиғилишда маълум қилинган.
Йиғилишда вилоятдаги барча туман ва шаҳар ИИБ бошқарма ва бўлимларида ишловчи ходимлар билан бирга доимий равишда камчиликка йўл қўйиб келаётган ходимларнинг ота-оналари видеоселектор кўринишида иштирок этган.
Вилоят ИИБ бошлиғи интизомга ва қонунчиликка риоя этмаётган ходимларни қаттиқ танқид қилиб, уларга соҳада ўрин йўқлигини айтган. Шунингдек, профилактика инспекторлари ва бошқа ходимлар фуқаролар билан мулоқаот давомида хушмуомала бўлиши кераклигини таъкидлаган.
Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган даврида ички ишлар органлари шаънига путур етказиб, фуқаролардан пул талаб қилган, сабабсиз ишга чиқмаган, хизмат вақтида спиртли ичимликларни истеъмол қилган 19 нафар профилактика инспектори ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган.
«Ички ишлар ходими фуқаронинг хизматкори. Хизмат интизомини бузма, фуқаро билан хушмуомала бўл. Қўлинга тушган аризани вақтида қонун доирасида текшир деб бир неча марта такрорлаганман. Қачонгача буларга амал қилмаган ходимни кечирамиз. Бундан кейин бундай жазо бўлмайди, ходим тизимдан кетади» деган Р.Маматов.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024