Ўзбекистон – Будапештнинг Марказий Осиёдаги, айниқса, Венгрия кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Туркий кенгашдаги муҳим шериги ҳамда Европадаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ривожланиб келаётган дўст давлатлардан бири ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги сиёсий-дипломатик, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар муносабатлар мунтазамлик касб этиб, унинг ривожланиб бораётганлиги кузатилмоқда. Шубҳасиз, Венгрия бош вазирининг Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммитида иштирок этиши икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларнинг янги қирраларини очишга ҳамда анжуманнинг самарали ўтишида муҳим стратегик аҳамият касб этади. Икки томонлама ва Туркий давлатлар ташкилотидаги ўзаро алоқаларнинг шаклланиши ва ривожланишини ҳамда истиқболини  бир қанча омиллар белгилаб бермоқда.

Биринчидан,  Венгрия 1991 йил 26 декабрь куни Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олган ва мамлакатимизнинг Европа йўналишидаги вақт синовидан ўтган ишончли шерикларидан бири ҳисобланади. Икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 3 март куни ўрнатилган. Ўзаро алоқаларнинг ривожланишига 1997 йилда Венгрия президентининг Ўзбекистонга ташрифи муҳим аҳамият касб этган бўлса, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг 2019 йил 15 октябрь куни Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммити доирасидаги самарали учрашуви ташкилот доирасидаги ўзаро мулоқотга ва муносабатларда янги даврни бошлаб берди. Жорий йилдаги давлатимиз раҳбарининг Венгрияга расмий ташрифи ўзаро алоқаларни замонавий шароитларга мос стратегик шерикчилик босқичга олиб чиқишга янги имкониятлар яратди.

Иккинчидан, стратегик шерикчиликда янги тенденциялар вужудга келди. Олий ва юқори даражаларда доимий сиёсий мулоқотлар олиб борилмоқда. Ўзаро муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди ҳамда парламентлараро ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу борада, устувор йўналиш сифатида савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, молиявий ва маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, фармацевтика, агросаноат мажмуи, машинасозлик, сувни тежаш ва бошқа йўналишларда саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурлар амалга оширишга киришилди. Шунингдек янги йўналиш сифатида атом энергетикаси бўйича кенг қамровли ҳамкорлик дастурини йўлга қўяётгани алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Шунингдек, худудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг Тошкент, Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳамда Венгриянинг Пештен, Веспрем ва Фейер вилоятлари ҳокимликлари раҳбарларининг ўринбосарлари раҳбарлигида доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилмоқда.

 Иккинчидан, давлатлараро, икки давлатнинг минтақавий муносабатларида фаоллик ва масъулиятлилик ҳамда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ўхшашлик ва яқинлик муҳим роль ўйнамоқда. Жумладан, Ўзбекистон охирги йилларда Марказий Осиёда иқтисодий жараёнларни ҳаракатга келтирувчи кучга айланиб бормоқда. Венгрия эса демократик қадриятлари ҳамда геосиёсий жойлашуви ва геоиқтисодий салоҳияти, аҳолининг билим даражаси юқорилиги, замонавий инфраструктура ва фаол ташқи иқтисодий дипломатия олиб боряпти. Айниқса замонавий иқтисодий сиёсат тажрибаси