Ўзбекистон | 13:34 / 20.11.2025
888
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Будапешт 2026 йил учун қўшма режаларни келишиб олди

Ўзбекистон ТИВ раҳбарияти ва Венгриянинг мамлакатдаги элчихонаси вакиллари учрашувида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик йўналишларини қамраб олган 2026 йил учун қўшма режалар муҳокама қилинди ва асосий ташаббуслар бўйича келишувга эришилди.

Фото: “Дунё” АА

“Дунё” ахборот агентлиги хабар беришича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёжеф Рожа билан учрашув ўтказди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот чоғида ўзбек–венгрия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек 2026 йилга мўлжалланган қатор йўналишлар бўйича қўшма режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳажмини ошириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва маданият каби устувор соҳаларда амалий лойиҳаларни кўпайтириш зарурлигини қайд этди.

Учрашув давомида қатор қўшма тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди, жумладан:

  • икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатларни ўтказиш;
  • савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисларини ташкил этиш;
  • ишбилармонлар кенгаши тўпланишларини ўтказиш;
  • ҳудудлар ҳамда университет ректорларининг форумларини ташкил қилиш.

Томонлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиш ҳамда янги лойиҳалар орқали 2026 йилни икки томонлама алоқаларда фаол амалий қадамлар йилига айлантириш ниятини билдирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид