Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙТҲ оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фото: ИИББ ЙҲХБ
Пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 7 ноябрь куни соат 19:30 ларда Муқимий кўчасида 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашина ва 2004 йилда туғилган Ж.О. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида “Нексия-2” русумли автомашина йўловчиси, 1998 йилда туғилган Ш.Э. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси, “Нексия-2” русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчилари: 1995 йилда туғилган Т.О., 1996 йилда туғилган Б.Қ., 2001 йилда туғилган М.Қ. турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:44 / 07.02.2026
Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар лавозими жорий этилди
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
18:57 / 05.02.2026