Жамият | 15:00 / 09.11.2022
19288
6 дақиқада ўқилади

Asialuxe Travel дан Саудия Арабистонига эксклюзив турлар 

Фото: Asialuxe Travel

Араб давлатининг маданияти ва тарихининг қадимий дунёси билан қулай шароитларда танишинг. 

Кўплаб йиллар давомида Саудия Арабистони бутун дунё учун «сирли эртак» бўлган. Лекин, охирги йилларда ушбу давлат ўз эшикларини очиб, саёҳатчиларга мутлақо янги тарихни кашф этишга имкон берди. 

Фото: Asialuxe Travel

Asialuxe Travel ўз сайёҳларига ажойиб дастурга эга 3 та оригинал турларни таклиф қилади: 

«Жидда & Ал Улада вақт бўйлаб саёҳат»/5 кеча — ноёб диққатга сазовор жойларга эга қизиқарли шаҳарларга саёҳат. Ислом ва тараққиётгача бўлган давр тарихи, Ислом маданияти меросининг ёрқин мисоллари — сизни бу ерда кутаётган нарсаларнинг кичик бир қисмидир. 

Фото: Asialuxe Travel

Тур нархи: 18,8 млн сўм (икки кишили хонада яшаш шарти билан, бир нафар вояга етган киши учун).

«Жидда: Қизил денгиз келинчаги»/3 кеча — ўзининг дам олиш зоналари, ҳайкалтарошлиги ва дунёдаги энг баланд фаввора ҳисобланадиган қирол Фаҳд фавворасининг гўзаллигига олиб борадиган тур. 

Тур нархи: 8,9 млн сўм (икки кишили хонада яшаш шарти билан, бир нафар вояга етган киши учун). 

«Ар-Риёд & Ал Улада вақт бўйлаб саёҳат»/5 кеча — Саудия Арабистони афсоналари ва жумбоқларни топиш имконияти, манзарали табиат зоналари ва меъморчилик асарларини кўриш, Ар-Риёд пойтахти билан танишиш. 

Тур нархи: 16,2 млн сўм (икки кишили хонада яшаш шарти билан, бир нафар вояга етган киши учун). 

Бундан ташқари, 2022 йил 17 ноябрдан ўзбекистонликлар Asialuxe Travel орқали Макка ва Мадина шаҳарларига сафарни амалга ошириши мумкин бўлади. Саудия Арабистонига парвозлар тўғридан-тўғри рейслар билан Uzairways миллий авиакомпаниясининг ҳаво бортларида амалга оширилади. Авиакомпания томонидан бутун парвоз давомида ҳар бир зиёратчига қулайлик, хавфсизлик, мазали таомлар ва ажойиб сервис тақдим этилади. 

Фото: Asialuxe Travel

Ҳозирда зиёратчиларга «Комфорт» тўплами (4 кеча Мадинада/10 кеча Маккада) ва қуйидаги саналар таклиф қилинади: 

1-гуруҳ: 17.11.2022 – 01.12.2022

2-гуруҳ: 23.11.2022 – 07.12.2022

3-гуруҳ: 01.12.2022 – 15.12.2022

Юқорида кўрсатилган саналар шундай танланганки, сафар вақтида 2 та жума бор. 

Бундан ташқари, ҳар бир зиёратчига Саудия Арабистонида керак бўладиган буюмлардан иборат эксклюзив тўплам тақдим этилади. Тўплам ҳар бир зиёратчининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фақатгина сифатли материаллардан тайёрланган. Бу бозорда мавжуд бўлмаган оригинал ва ажойиб маҳсулот, деб бемалол айтиш мумкин. 

Махсус лойиҳа доирасида ҳар бир зиёратчига Саудия Арабистонида керак бўладиган буюмлардан иборат эксклюзив тўплам: «Мусҳаф» қуръони, 5 литр муқаддас «Зам-Зам» суви, бейджик, ланчбокс, бренд рюкзак/сумка/нимча. 

Фото: Asialuxe Travel

Аэропортдан Мадинага 6 соатли трансфер вақтида ҳар бир зиёратчига қуритилган хурмо ва сувдан иборат ланчбокс берилади. Мадинада яшаш учун 2 мартали (нонушта ва кечки овқат) овқатланиш базасидаги BOSPHORUS GRAND AL SAFI 4* меҳмонхонаси танланган. Меҳмонхона «Пайғамбар» масжиди (300 м) ва шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига пиёда етиб олса бўладиган яқинликда жойлашган. Маккада яшаш учун эса 2 мартали (нонушта ва кечки овқат) овқатланиш базасидаги INFINITY MAKKAH HOTEL 4* меҳмонхонаси танланган. Меҳмонхона «Кааба» ал-Харам масжиди (950 м) ва Zam-Zam Tower (640 м) яқинида жойлашган. 

  • Икки кишили хонада яшаш шарти билан 1 киши учун – 23,3 млн сўмдан бошлаб;
  • Уч кишили хонада яшаш шарти билан 1 киши учун – 21,8 млн сўмдан бошлаб;
  • Тўрт кишили хонада яшаш шарти билан 1 киши учун – 21 млн сўмдан бошлаб.

Шунингдек, танлов учун эксклюзив VIP тўплами бор. Тўплам ўзида премиум даражани мужассам этган бўлиб, муқаддас удумларни янада қулай шароитларда амалга оширишни таклиф қилади. 

Фото: Asialuxe Travel

Дастурда иккита шаҳардаги муқаддас жойларга энг муҳим ва керакли экскурсиялар бор, экскурсиялар профессионал ва тажрибали гидлар томонидан олиб борилади. 

Туристик тўплам банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel иловасини юклаб олишни тавсия қиламиз. 

Батафсил маълумотни www.asialuxe.uz сайти ва +998712017777 телефон рақами орқали олишингиз мумкин. 

Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз! 

Мақола ва фото-материаллар Saudi Tourism Authority (Саудия Туристик Бошқармаси) кўмагида тайёрланди.

Сайт: asialuxe.uz, sta.gov.sa

Telegram-гуруҳ: https://t.me/Asialuxe, https://t.me/asialuxe_umra

Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Ўзбек тилидаги қайноқ турлар: t.me/asialuxe_qaynoqtur

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @umra_asialuxe.travel @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид