Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россия ва АҚШ ядровий иншоотларни текширишни қайтадан бошламоқчи
Россия ва АҚШ стратегик ҳужум қуроллари бўйича янги шартномага (СҲҚ-3, New START) мувофиқ ядровий қурол объектларини текширишни қайта бошлашни муҳокама қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади Bloomberg АҚШ Давлат департаменти ва Москвадаги аноним манбаларга таяниб.
Тегишли музокаралар 2022 йил февралида Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин тўхтатилган эди.
Давлат департаментининг расмий вакили икки томонлама маслаҳат комиссияси (ИМК, BCC) йиғилишига тайёргарлик кўриш ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, бироқ уни ўтказиш санаси ва жойини айтишдан бош тортди ва у Женевада бўлиб ўтмаслигига ишора қилди.
Bloomberg агентлигининг Москвадаги манбаларига кўра, учрашув яқин ҳафталарда Қоҳирада бўлиб ўтиши мумкин.
СҲҚ-3ни амалга оширишнинг амалий масалалари билан шуғулланувчи ИМК охирги марта 2021 йил октябр ойида Женевада йиғилган эди.
Аввалроқ AҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва россиялик ҳамкасби Николай Патрушев билан норасмий суҳбатларда Россиянинг Украинага қарши уруши фонида ядровий қуролдан фойдаланиш хавфини камайтиришни муҳокама қилгани тўғрисида хабар берганди.
«Биз Россия билан ядро қуролидан фойдаланиш хавфини камайтириш, шунингдек, ундан эҳтимолий фойдаланиш оқибатларини Москвага етказишга қаратилган юқори даражадаги алоқаларни ўрнатиш имконига эга бўлдик. Биз ушбу алоқалар қайси каналлар орқали амалга оширилганини ошкор қилолмаймиз, бу уларни ҳимоя қилиш учун керак», деди Салливан.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026