Россия қўшинлари Херсон вилоятида бир нечта кўприкларни портлатиб юборди
Херсон вилоятида Ингулец дарёси бўйлаб ўтган Дарьевский кўприги портлатиб юборилди, у Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Херсон ва Нова Каховка ўртасида алоқа йўли бўлиб хизмат қилаётганди.
Маҳаллий Telegram каналлар хабарига кўра, кўприк Россия қўшинлари томонидан портлатилган.
Бундан ташқари, Херсонни ўраб турган бошқа бир қатор ўтиш жойлари - Украина Қуролли кучлари илгари ҳаракат қила бошлаган Снигиревкага кираверишдаги Тягинский пиёдалар кўприги ва Нововасилевский кўприги портлатилгани ҳақида хабар берилган.
Аввалроқ Херсон ва вилоятдаги яна бир қанча аҳоли пунктлари электр энергиясиз қолганди. Бу ҳақда Херсон вилояти кенгаши раҳбарининг биринчи ўринбосари Юрий Соболевский маълум қилди.
«Минтақани эгаллаб олган Россия кучлари «террорчилик ҳаракати ҳақида аллақачон хабар беришган». Бироқ улар террорчилик ҳаракати улар томонидан содир этилганига аниқлик киритишмаган. Гувоҳларнинг сўзлари буни тасдиқлайди», - дея таъкидлади Соболевский.
Ундан олдин вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Ярослав Янушевич Херсон вилоятидаги рус қўшинлари Херсондан чекиниш чоғида Днипро ва унинг ирмоқларидаги сувни ифлослантириб, экологик фалокат келтириб чиқаришга уринаётганини билдирганди.
Мавзуга оид
18:21
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024