Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестри тузилади – Президент фармони
Президент Шавкат Мирзиёев «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Унда тадбиркорликка оид барча мажбурий талабларни Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига (кейинги ўринларда – Ягона реестр) киритиш, такрорланувчи ва ўз аҳамиятини йўқотган мажбурий талабларни қайта кўриб чиқиш тартибини жорий этиш назарда тутилган.
Ягона реестр тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш воситалари бўйича ўрнатилган барча талаблар, уларнинг муддатлари, улар билан боғлиқ молиявий харажатлар, талабларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар, назорат қилувчи органлар, текширув шакллари ҳамда жавобгарлик чораларини ўз ичига олади.
Ягона реестрга маълумотлар тегишли соҳани тартибга солувчи ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилади.
- Ягона реестр қуйидаги босқичларда шакллантирилади:
- биринчи босқичда (2023 йил) – қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, таълим ва транспорт соҳаларидаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;
- иккинчи босқичда (2024-2025 йиллар) – барча соҳалардаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;
- Ягона реестрни шакллантириш жараёнида мажбурий талабларнинг долзарблиги танқидий таҳлил қилинади, тартибга солиш таъсири баҳоланади ва уларнинг сони қисқартирилади.
Ягона реестр 2025 йил 1 июлдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади. Бунда, Ягона реестрга киритилмаган мажбурий талабларни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмайди, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Ягона реестрга киритилмаган мажбурий талабларнинг бажарилишини текшириш тақиқланади.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025