Тожикистонда 124 нафар амалдорнинг ўғли ҳарбий хизматга юборилди
Тожикистон Мудофаа вазирлиги чақирув кампанияси бошланганидан бир ой ўтиб, Қуролли кучлар сафига чақирув режаси 70 фоизга бажарилгани ҳақида хабар берди. Янги чақирилганлар орасида бир қанча мансабдорларнинг фарзанди ҳам бор.
2022 йилнинг кузги чақируви даврида 124 нафар мансабдор ва давлат хизматчиси ўғли муддатли ҳарбий хизматни ўташга жўнатилган.
Улар орасида Файзобод, Тожикистонобод, Рашт тумани ва Бохтар шаҳри ҳокимларининг ўғли, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги бухгалтерия ҳисоби ва молия бошқармаси бошлиғи, Жалолиддин Балхий ва Мўминобод туманлари прокурорлари фарзанди, шунингдек, Кулоб гарнизони ҳарбий прокурори ўғли ҳам бор.
Ҳисоботда ўтган йили кузги чақирувда мансабдор шахслар ва бошқа давлат хизматчилари ва ишчиларининг оила аъзоларидан 299 нафари, жорий йилги баҳорги чақирувда 120 нафари ҳарбий хизматга юборилгани, уларнинг 19 нафари прокуратура ходимлари фарзанди экани қайд этилган.
Кузги муддатли ҳарбий хизматга чақириш мавсуми бошланишидан олдин Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо ўз қўл остидаги ходимларга мурожаат қилиб, уларни мажбурий чақириш усулларидан воз кечишга чақирган, мансабдор шахсларнинг фарзандларини эса армияга кўпроқ жалб қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.
Илгари Тожикистон армияси сафидан қочиб кетиш ҳолатларининг сабабларидан бири сифатида мансабдор шахсларнинг фарзандлари хизматга чақирилмагани, оқибатда бу ҳолат жамиятда ижтимоий тенгсизликка олиб келгани қайд этилганди.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024