Жаҳон | 22:52 / 10.11.2022
10687
2 дақиқада ўқилади

Беларусда «Яшасин Беларус!» шиори фашистлар қутловига тенглаштирилди 

Энди «Жыве Беларус!» (Яшасин Беларус!) шиорини айтиш ва унга «Жыве» (Яшасин!) деб жавоб бериш жиноят ҳисобланади. 

Фото: Reuters

Беларус Ички ишлар вазирлиги «Жыве Беларус!» (Яшасин Беларус!) шиори ва унга жавоб тариқасида айтиладиган «Жыве» (Яшасин!) ҳайқириғини нацистлар рамзи ва тимсоллари рўйхатига киритди. 

Бу иборалар ўтган йили Беларусда юз берган оммавий норозилик намойишларининг шиорига айланган эди. 

«Жыве Беларус!» - фашистлар билан ҳамкорлик қилган 13-Беларус полиция батальони ва 30-Ваффен СС дивизияси тимсоли ҳисобланади. У немисларнинг «Ҳайл Ҳитлер!» (Яшасин Ҳитлер!) қутловига ўхшаш бўлиб, ўнг қўлни кўтариб, очиқ кафтини намойиш этиш билан ифодаланади», дейилади Беларус ИИБ баёнотида. 

Беларусда нацистлар рамзини тарғиб қилиш 4 йилгача қамоқ билан жазоланади. 

Ушбу ташаббус Вакиллар палатаси депутати Игор Марзалюк томонидан берилган. 2021 йил ноябрида у мухолифат шиори фашистларнинг «Зиг Ҳайл!» (Яшасин ғалаба!) қутлови нусхаси эканини айтган эди. 

Мавзуга оид