Жаҳон | 08:17 / 10.11.2022
12860
2 дақиқада ўқилади

Киев Шойгунинг Херсон ҳақидаги буйруғига вазминлик билан муносабат билдирди

Россия қўшинларининг Херсондан олиб чиқиб кетилиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, дея маълум қилди Reuters агентлигига Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк. 

Фото: president.gov.ua

Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинларининг бир қисми шаҳарда қолмоқда, айни пайтда минтақага қўшимча кучлар жалб қилинмоқда. 

Украина Россия томонининг баёнотларига эътибор бермаяпти, чунки сўз ва ҳаракатлар умуман турлича бўлган бошқа нарсалар ва Херсон устида Украина байроғи кўтарилмагунча, Россиянинг чекиниши ҳақида гапиришдан маъно йўқ, деди Подоляк.

Бундан олдин Россия қўшинлари Херсон вилоятида бир нечта кўприкларни портлатиб юборганди.

Херсон вилоятида Ингулец дарёси бўйлаб ўтган Дарьевский кўприги портлатиб юборилди, у Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Херсон ва Нова Каховка ўртасида алоқа йўли бўлиб хизмат қилаётганди. 

Маҳаллий Telegram каналлар хабарига кўра, кўприк Россия қўшинлари томонидан портлатилган. 

Бундан ташқари, Херсонни ўраб турган бошқа бир қатор ўтиш жойлари - Украина Қуролли кучлари илгари ҳаракат қила бошлаган Снигиревкага кираверишдаги Тягинский пиёдалар кўприги ва Нововасилевский кўприги портлатилгани ҳақида хабар берилган.

Мавзуга оид