08:05 / 10.11.2022
7841

Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

“Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Қонун лойиҳаси предмети бўлиб озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ва озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи соҳасида иш олиб бораётган юридик ҳамда жисмоний шахслар озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳуқуқий тартибга солиш ҳисобланади.

Таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар объекти бўлиб озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи биринчи босқичидан то истеъмолчига етказиб беришгача хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида доим хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб беришни, мақбул гигиеник амалиёти (GHP) ва мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP), хавфни таҳлил қилиш ва критик назорат нуқталари тизимини (НАССР)  жорий этиш, санитария-фитосанитария чораларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллаш, ваколатли давлат бошқаруви органлари озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги соҳасидаги вазифаларини белгилаш, улар функциялари такрорланиши ва тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча тўсиқлар яратилиши олдини олиш, самарали назорат ва мониторинг механизмларини жорий этиш, аҳоли овқатдан заҳарланиш ҳолатлари олдини олиш ҳисобланади.

Билдирилишича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши аҳоли учун қулай яшаш шароитларни яратишга, уларни хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга йўналтирилган амалдаги қонунчилик базасини тўлдиришга, озиқ-овқат маҳсулоти истеъмоли билан боғлиқ бўлган заҳарланишлар ва ўлим ҳолатларини  камайтиришга, ҳаёт давомийлигини узайтиришга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга, аҳоли фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил амалга ошириш мақсадларига эришишга хизмат қилади.

Top