Ўзбекистон | 11:15 / 24.05.2024
3236
2 дақиқада ўқилади
Тўлов тизимлари хавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланди
Тўлов ахборотини ҳимоя қилиш механизмлари, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик хизматининг вазифалари аниқлаштирилди.
Марказий банк бошқаруви буйруғи билан Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Президент қарори билан рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари белгиланган.
Тасдиқланган низом қуйидагиларни белгилайди:
- тўлов ахборотини ҳимоя қилиш механизмлари;
- тўлов ахборотининг конфиденциаллиги ҳамда улардаги шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш;
- ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик хизматининг вазифалари;
- ахборот тизимлари ходимларининг ваколатлари;
- ахборот тармоқларини ҳужумлардан ҳимоя қилиш тартиби ва ахборот тизимлари ва ресурслари мониторинги, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни аниқлаш;
- ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликнинг бузилишига муносабат билдириш чоралари;
- муҳим тўлов тизимлари операторларига ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар;
- банк ва тўлов тизимларида шубҳали фирибгарлик операцияларига қарши чоралар кўриш хизматининг вазифалари ва бошқалар.