Жаҳон | 16:43 / 10.11.2022
10717
1 дақиқада ўқилади

Россия Херсонда қўшинларни олиб чиқиш бошланганини эълон қилди

Фото: Reuters

Россия Мудофаа вазирлиги Херсондаги рус қўшинларини Днипронинг чап қирғоғига олиб чиқиш бошланганини эълон қилди

«Россия қўшинлари гуруҳи бўлинмалари тасдиқланган режага қатъий амал қилган ҳолда Днипро дарёсининг чап қирғоғида тайёрланган позицияларга қайтиб, манёвр қилмоқда», деди вазирлик матбуот котиби Игор Конашенков кундалик брифингда.

Аввалроқ Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Алексей Арестович Херсонни тўлиқ озод қилиш учун украиналик ҳарбийларга беш кундан уч ҳафтагача вақт керак бўлишини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, муддатлар кўплаб омилларга, жумладан, «Россия қўмондонлигининг режаларига» боғлиқ. 

Унинг фикрича, аниқ айтиш мумкин бўлган ягона нарса: Херсон яқин келажакда озод қилинади.

Мавзуга оид