Ўзбекистон | 15:37 / 10.11.2022
8701
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан ўзаро ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди

10 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан музокара ўтказди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Фаол ишбилармонлик алоқалари, шу кунларда икки мамлакат етакчи компания ва корхоналари иштирокида ўтказилаётган қўшма бизнес форум самарали натижалар бераётгани қайд этилди.

Саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларида, бошқа йўналишларда қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Бизнес ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича механизмлар яратиш ишларини тезлаштиришга келишиб олинди.

Гуманитар алмашинув дастурларини таълим, маданият ва кинематография соҳаларида фаол давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Мавзуга оид