Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартиби соддалаштириляпти
Сурхондарёда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига бағишланган семинар ўтказилди. Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, тегишли соҳа вакиллари иштирок этган тадбирда янги таҳрирдаги кодекс янги нормалари, аҳамияти хусусида тушунтиришлар берилди.
Фото: Kun.uz
Таъкидланганидек, янги кодексда Ўзбекистоннинг “Электрон ҳукумат” тизимига кирувчи Ягона миллий меҳнат тизимида барча тузилган меҳнат шартномаларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш бўйича талаблар белгиланмоқда. Бу меҳнат шартномалари мажбурий тузилишини, шаффофлигини, улар бажарилиши ва назоратини таъминлайди.
Кодексда бир қатор ўзгаришлар киритилган бўлиб, мослашувчан иш вақти деган тушунча акс эттирилиши орқали муайян ходим иш куни бошланиш ва тугаш муддатини ўзи тартибга солиши имкони яратиляпти.
Илгари ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш харажатлари иш берувчи томонидан тўланиши туфайли кўплаб иш берувчилар бу талабни эътиборсиз қолдирган ёки бу харажатлар ходимлар томонидан қопланган. Янги Меҳнат кодексида айрим иш берувчилар ва ходимлар (педагогика, тиббиёт) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш харажатларидан озод қилинмоқда.
Сўз олганлар ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш ягона тартиби ўрнатилаётгани, бу эса ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини сезиларли даражада соддалаштиришини билдирди.
Мавзуга оид
09:17 / 05.03.2026
Бахтиёр Фозиловнинг бизнесларида нималар юз беряпти?
14:08 / 08.01.2026
3 ёшга тўлмаган боласи бор оналар учун иш вақти қисқартирилади
16:45 / 12.11.2025
Иш вақтидан ташқари ишлаганларга икки ҳиссагача ҳақ тўланади
17:15 / 03.07.2025