Сиз ҳар куни ишга борасиз ва ўзингизга юклатилган вазифаларни бажарасиз. Лекин қилган меҳнатингиз учун 8 ойдан бери ойлик беришмаяпти.... Гап паспорти олиб қўйилиб, чет элларда қулдай ишлатилган ватандошлар ҳақида кетмаяпти. Kun.uz'га Eriell компаниясининг ишчиларидан навбатдаги мурожаат келиб тушди. Улар 2025 йил майидан бери маош олмаганликларини айтмоқда.

Eriell ходимлари ўз мурожаатида 2025 йилнинг июн, июл, август, сентябр, октябр, ноябр, декабр ойлари ҳамда 2026 йилнинг январ ойи учун маошлар ҳалигача берилмаётганидан норозилик билдиришган.

“Ойлигимизни талаб қилсак, ишдан бўшатиш билан таҳдид қилишади, мажлисларда телефонларимизни олиб қўйишади, видеога олишга рухсат беришмайди. Масъул идораларга мурожаат қилмоқчи бўлсак, сарсон бўляпмиз. Ҳеч ким аниқ жавоб бермайди. Кўпчиликнинг уйида аҳвол оғир. Кредитлари бор. Пеня ҳисобланяпти. Болаларимиз бор, ейишга гўшт йўқ пайтлар бўляпти. Биз фақат ҳалол меҳнатимиз учун ишлаб топган пулимизни сўраяпмиз холос”, дейилади мурожаатда.

Eriell компанияси матбуот хизмати Kun.uz сўровига жавобан маошлар кечикиши муаммоси борлигини рад этмади.

“Маълум қиламизки, компания ходимларига иш ҳақи тўловлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда жараён давом этмоқда ва мавжуд қарздорлик яқин вақт ичида босқичма-босқич қопланади. Компания вазиятни барқарорлаштириш ва ходимлар олдидаги мажбуриятларини бажариш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаймизки, компания ходимларга нисбатан ҳеч қандай босим чораларини қўлламайди ва жамоа билан очиқ ҳамда конструктив мулоқотдан манфаатдор”, – дейилади расмий муносабатда.

Умуман олганда, маошлар кечикиши билан боғлиқ муаммо – Eriell ва унга аффилланган Enter Engineering компаниясида муттасил равишда кузатиляпти.

Ушбу фирмалар ўзбекистонлик тадбиркор Бахтиёр Фозиловга тегишли бўлиб, охирги пайтларда унга бевосита ва билвосита алоқадор бўлган корхоналар атрофида саволлар кўпайяпти.

М25 конидаги авария

2024 йилнинг 1 сентябр куни Ўзбекистондаги ҳали ўзлаштирилмаган энг йирик газ конида авария рўй берди. Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидан олтингугурт гази сизиб чиқди. Юзлаб одамлар ўз уйларини тарк этиб, маълум муддат бошқа жойда яшашга мажбур бўлди. Кузатилган портлашлардан кейин, конни ўзлаштириш ва ёнига газ-кимё мажмуаси қуриш