Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 ноябр куни Тошкентда 5 та кўчада транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
“Давлат байроғи куни” муносабати билан жорий йил 13 ноябр куни Тошкент шаҳри 3 та ҳудудида (Янги Ўзбекистон боғи, “Ҳумо” арена, Ашхобод боғи) “Янги нафас” югуриш спорт тадбирлари ўтказилади.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, шу муносабат билан пойтахтнинг қатор кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Улар:
2022 йил 12 ноябр куни соат 18:00 дан Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

2022 йил 13 ноябр куни соат 07:00 дан 12:00 гача:
- Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Шароф Рашидов шоҳкўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Ислом Каримов шоҳкўчаси – Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

соат 6:00 дан 12:00 гача:
Янги Ўзбекистон кўчаси бир қисми (Тошкент шаҳрига кириш қисми), соат 8:30 дан 11:00 гача Тошкент вилояти томонига биринчи қайрилиш жойидан Янги Ўзбекистон боғи олдигача.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Мавзуга оид
20:06
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026