Спорт | 17:25 / 12.11.2022
19080
2 дақиқада ўқилади

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов Сакен Бибосиновни мағлуб этиб, уч карра Осиё чемпионига айланди

Бугун, 12 ноябрь куни Иорданияда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати финал баҳслари давом эттирилмоқда.

Фото: ЎБФ

Дастлабки финал баҳсида -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик рақиби Сакен Бибосиновдан 4:1 ҳисобида устун келиб, олтин медалга эга чиқди.

Қайд этиш жоиз, Ҳасанбой қозоғистонлик ушбу рақибига 2021 йилги жаҳон чемпионатида мағлубиятга учраган эди ва бугун ўзига хос реванш қайд этиб, Осиё чемпионига айланди. 

Шу тариқа, Дўсматов фаолияти давомида учинчи марта қитъа чемпионлигини қўлга киритди. У Бангкок-2015 ва Тошкент-2017 Осиё чемпионатида ҳам -49 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритганди.

Бугун, шунингдек 6 нафар боксчимиз финалда рингга кўтарилади:

  • -57 кг: Абдумалик Халаков - Серик Темиржанов (Қозоғистон) (15:40 дан сўнг)
  • -63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон) (16:10 дан сўнг)
  • -75 кг: Саиджамшид Жафаров - Нурканат Райис (Қозоғистон) (16:55 дан сўнг)
  • -80 кг: Одилжон Аслонов - Ҳусейн Иашиш (Иордания) (17:10 дан сўнг)
  • -92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Айбек Оралбай (Қозоғистон) (17:40 дан сўнг)
  • +92 кг: Лазизбек Мулложонов - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) (17:55 дан сўнг).

Мавзуга оид