Парижда 2024 йилдан дрон таксилар хизмат қилишни бошлаши мумкин
Учар таксилар 2 кишини ташишга мўлжалланган бўлиб, илк марта анъанавий ҳаво йўллари тирбандлиги билан интеграция қилинган ҳолда ҳаракатланган.
Германия компанияси Volocopter ўзининг илк дрон таксисини 10 ноябр куни муваффақиятли синовдан ўтказди, деб ёзмоқда Reuters. Парвоз Париж яқинидаги Cormeilles en-Vexin’даги Pontoise ҳаво йўлида анъанавий тирбандлик бошланган вақтда ўтказилган.
2 нафар йўловчини ташишга мослашган такси, осмонда тўлиқ автоматлаштирилган тарзда ҳаракатланади. Уни ҳайдовчи бошқармайди.
Парвоз тестида қатнашган Паул Стоненинг айтишича, дрон таксида 8та паррак бўлгани ва рақамли учиш тизими борлиги учун уни бошқариш ва ҳаракатланиш оддий вертолётдан анча осон.
German air taxi maker Volocopter conducted the first flight of its electric air taxi in conventional air traffic outside of Paris pic.twitter.com/UlxUQDpmYP
— Reuters (@Reuters) November 11, 2022
2024 йилда Парижда Ёзги Олимпиа ўйинлари ўтказилади. Компания ўша вақтгача дрон таксиларини аҳолига фойдаланиш учун топширишни режа қиляпти. Лекин ҳали дрон таксилар билан боғлиқ инфраструктура, ҳаво йўллари бўйича қилинадиган ишлар бор. Шунингдек, уларга аҳоли мослашиши учун ҳам вақт керак. Компания раҳбари Дирк Ҳокенинг маълум қилишича, кейинги 18 ой дрон такси учун сертификат олишга сарфланади.
Volocopter учар таксилар учун сертификат олишга ҳаракат қилаётган ягона компания эмас. Унинг ўзининг учар таксиларини яратаётган Lilium, Joby Aviation ва Airbus каби рақобатчилари бор ва улар бозорга ким биринчи кириши бўйича пойгага киришишган.
Мавзуга оид
09:53
Воронеж яқинидаги саноат корхонасига дронлар ҳужум қилди
13:18 / 19.11.2024
Ўқувчилар ўртасида киберспорт ва дронлар бўйича танловлар ўтказилади
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
17:37 / 12.11.2024