Технология | 22:27 / 14.11.2022
55421
1 дақиқада ўқилади

Смартфон дисплейини 120 дюймли экранга айлантирувчи «ақлли» кўзойнаклар тақдим этилди

У худди қуёш кўзойнакларига ўхшаб кетади.

Фото: Huawei

Хитойнинг Huawei технология гиганти Vision Glass виртуал реаллик кўзойнакларини тақдим этди. Қурилманинг ўзи ғайриоддий – унда процессор ҳам, аккумулятор ҳам йўқ, унинг ишлаши учун смартфонга уланиш талаб этилади.

Компания тақдимотига кўра, Vision Glass - смартфон «экранини мукаммаллаштиришга» ёрдам берувчи қурилма. Шу билан бирга, у оддий қуёш кўзойнакларига ўхшайди.

Фото: Huawei 

Кўзойнакнинг ўзида фақат динамиклар ва иккита FullHD OLED дисплейи бор. Улар 120 дюймга тенг бўлган ягона тасвирни шакллантиради. Максимал ёрқинлик - 480 кд/кв.м, ранг майдони қамрови 90 фоизга тенг.

Қурилма смартфонга USB-C орқали уланади. Кўзойнак батареясининг ишлаш муддати телефон батареяси билан тенг.

Фото: Huawei 

Хитойда қурилма декабр ойида сотувга чиқарилади. Унинг нархи ҳозирча ошкор этилмади. Бироқ, Vision Glass анъанавий тўлдирилган реаллик кўзойнакларига қараганда анча арзон бўлиши аниқ.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид