Ўзбекистон | 07:18 / 16.11.2022
9391
2 дақиқада ўқилади

1 январдан айрим янги боғлар ва токзорларга нисбатан солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди

Фото: Kun.uz

“Интенсив қишлоқ хўжалигига ўтишни рағбатлантириш ва таъсирчан солиқ механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳаси эълон қилинди.

Амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ:

  • янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтлар қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар - беш йил муддатга;
  • сувни тежайдиган (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа) суғориш технологиялари жорий этилган ерлар — сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ой бошидан эътиборан беш йил муддатга ер солиғи бўйича солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киритилиши белгиланган.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

  • 2023 йил 1 январдан бошлаб янги барпо этилаётган боғлар ва токзорлар, балиқ етиштириш (ўстириш) учун мўлжалланган сунъий сув ҳавзалари интенсив усулда барпо этилмаган тақдирда, уларга нисбатан солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди;
  • 2025 йил 1 январдан бошлаб интенсив усулда барпо этилмаган боғлар ва токзорлар, балиқ етиштириш (ўстириш) учун мўлжалланган сунъий сув ҳавзалари жойлашган ер участкалари норматив қийматини аниқлашда, интенсив усулда барпо этилган боғлар ва токзорлар, балиқ етиштириш (ўстириш) учун мўлжалланган сунъий сув ҳавзалари ҳосилдорлиги ҳисобга олинади.

Бунда, ер солиғи бўйича таъсирчан солиқ механизмлари мазкур ҳосилдорлик ҳисобга олиш натижасида аниқланган норматив қийматидан келиб чиқиб қўлланилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

  • интенсив усулда барпо этилган боғлар ва токзорлар, балиқ етиштириш (ўстириш) учун мўлжалланган сунъий сув ҳавзаларидан олинадиган ҳосилдорлик нормативини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
  • манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Мавзуга оид