Жамият | 21:56 / 16.11.2022
16031
2 дақиқада ўқилади

Баланд мусиқа одамни кар қилиши мумкинлиги аниқланди 

Қулоқчинлар орқали жуда баланд овозда мусиқа тинглаш туфайли одамларнинг эшитиш қобилияти кескин пасайиши мумкин. 

Фото: Getty Images

Каролина университети олимлари бошчилигидаги халқаро гуруҳ ҳисоб-китобларига кўра, 1,3 миллиарддан ортиқ ёшлар қулоқчинларда ёки концертларда жуда баланд овозда мусиқа тинглаш туфайли кар бўлиб қолиши мумкин. Тадқиқот натижалари BMJ Global Health журналида чоп этилди. 

Олимлар 12 ёшдан 34 ёшгача бўлган 20 минг кишининг эшитиш қобилиятига баланд овоздаги мусиқанинг таъсирини аниқлаш бўйича 33 та тадқиқотни таҳлил қилди. Маълум бўлишича, уларнинг 50 фоизи баландлиги 112 децибелгача бўлган мусиқани мунтазам тинглаган. 

Олимларнинг таъкидлашича, 85 децибелдан юқори товуш даражаси эшитиш қобилиятига зарар етказиши мумкин. Қулоқчинлардаги жуда баланд мусиқа ички қулоққа, эшитиш нервига зарар этказиши, соч ҳужайралари сонини камайтириши ва охир-оқибат эшитиш қобилиятини йўқотишга ва карликка олиб келиши мумкин. 

Ер юзида 12 ёшдан 34 ёшгача бўлган 2,8 миллиардга яқин одам борлиги инобатга олинса, 670 миллиондан 1,35 миллиардгача ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида эканлигини тахмин қилинган. 

Мавзуга оид