Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:32 / 16.11.2022
8397
3 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши ташкил этилади
“Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Сенат, Вазирлар Маҳкамаси, Оила қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Оила қўмитаси ҳузурида Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгашини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқулланади.
Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши таркиби тасдиқланади. Кенгаш асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
- хорижда истиқомат қилаётган ватандош хотин-қизлар билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш;
- ватандош хотин-қизлар яшаётган мамлакатлар қонунчилиги ва Ўзбекистон халқаро шартномаларига асосланган ҳолда улар ҳуқуқлари самарали ҳимоя қилинишига кўмаклашиш;
- олим ва ижодкор ватандош хотин-қизлар Ўзбекистон нуфузини оширишга қаратилган илмий, ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш;
- ватандош хотин-қизларни Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга фаол жалб қилиш;
- ватандош хотин-қизлар дуч келаётган муаммоларни тизимли асосда таҳлил қилиш ва улар ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
- хотин-қизлар жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси билан хотин-қизлар жамиятдаги ролини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид давлат сиёсатини амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилиш;
- ватандош хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;
- мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандош хотин-қизларни белгиланган тартибда моддий, ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, зарур ҳолларда Ўзбекистонга қайтаришга кўмаклашиш ҳақидаги тавсияларни Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига киритиш.
Белгиланишича:
- Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади;
- Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши аъзолари, қоида тариқасида, камида ярми хорижда истиқомат қилаётган хотин-қизлардан иборат бўлади;
- Оила қўмитаси Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши ишчи органи ҳисобланади;
- Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгашини молиявий қўллаб-қувватлаш ишлари Оила ва хотин-қизлар давлат мақсадли жамғармасига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва жамғарма йиллик даромадлари доирасида амалга оширилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:08 / 12.11.2025
Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади — Президент фармони
15:17 / 03.11.2025
Стратегик тузилмалар янгиланди: президент ҳузурида янги кенгаш ва агентлик
14:26 / 21.07.2025
Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди
11:30 / 14.07.2025