Украинага яна оммавий ракета зарбалари берилди
Украина ҳудудига яна оммавий ракета зарбалари берилди. Бу ҳақда ғарб ОАВ хабар қилмоқда.
Украина бош вазири Денис Шмихалнинг маълум қилишича, Россиянинг пайшанба кунги ракета ҳужумлари биринчи навбатда газ ишлаб чиқарувчи корхоналарга, шунингдек, Днипродаги «Южмаш» заводига қаратилган.
Ўз навбатида, Днипро мэри Борис Филатовнинг сўзларига кўра, ракета ҳужуми қурбонлари сони 8 кишини ташкил этди.
Украинанинг бир қанча Telegram-каналлари маълумотига кўра, Эроннинг камида учта учувчисиз учоғи Беларусдан Киев томон йўл олган.
Винница вилоятида портлашлар ҳақида хабарлар бор, ҳозир у ерда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда. Бундан ташқари, Киев вилояти узра бир нечта қанотли ракеталарнинг парвози қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Украина пойтахти осмонида иккита ракета уриб туширилган.
«Киев электр тармоқлари» энергетика компанияси Киевда электр энергиясининг фавқулодда узилишлари ҳақида хабар берди. Шаҳар аҳолиси электр энергиясини ўртача даражада истеъмол қилишга чақирилди. «Киевда фавқулодда ўчиришлар содир бўлмоқда. Илгари тузилган фавқулодда ўчиришлар жадваллари ҳали кучга кирмади», дейилади компаниянинг Telegram-каналидаги хабарда.
Бундан олдин бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинганди. Маҳаллий матбуот Полтава, Черкасск, Харкив, Киев ва Днипропетровск вилоятларида портлашлар содир бўлганини хабар қилди.
Ушбу хабарларга кўра, энергетика инфратузилмаси объектлари ракета ҳужумларига учраган. Днипро шаҳрида инфратузилма объектларига иккита зарба берилгани тасдиқланди, камида битта қурбон бор.
Одесса вилояти маъмурияти ҳам инфратузилма объектига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар бермоқда.
Аввалроқ, 15 ноябр куни Украина ҳудудини оммавий ўққа тутиш пайтида Россия 90 та ракетани учириш учун 700-900 миллион доллар сарфлаганди.
Мавзуга оид
12:57
АҚШ президенти Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб берилишини маъқуллади
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024