Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Киевга ядровий каллакка ўхшаш металл қуйма ўрнатилган ракета учирган - ОАВ
17 ноябрь куни Киев осмонида уриб туширилган Россиянинг иккита қанотли ракеталаридан бири жанговар ядровий каллак имитатори билан жиҳозланган бўлган. Бу ҳақда Украинанинг Defense Express ҳарбий портали ўз манбаларига таяниб маълум қилди.
Уларнинг маълумотларига кўра, бу Х-55 типидаги қанотли ракета бўлиб, унинг ядровий каллаги «бураб чиқариб олинган» ва ўрнига бўш «болванка» (металл қуймаси) қўйилган.
«Ядровий арсеналга» тегишли Х-55 ракетасидан фойдаланиш факти Россияда қанотли ракеталар захирасининг жуда камлигидан далолат бериши мумкин, дея қайд этади нашр.
Бундан олдин AҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва россиялик ҳамкасби Николай Патрушев билан норасмий суҳбатларда Россиянинг Украинага қарши уруши фонида ядровий қуролдан фойдаланиш хавфини камайтиришни муҳокама қилгани тўғрисида хабар берди.
«Биз Россия билан ядро қуролидан фойдаланиш хавфини камайтириш, шунингдек, ундан эҳтимолий фойдаланиш оқибатларини Москвага етказишга қаратилган юқори даражадаги алоқаларни ўрнатиш имконига эга бўлдик. Биз ушбу алоқалар қайси каналлар орқали амалга оширилганини ошкор қилолмаймиз, бу уларни ҳимоя қилиш учун керак», деди Салливан.
Aввалроқ Салливаннинг Патрушев ва Ушаков билан алоқалари ҳақида The Wall Street Journal хабар берган эди.
Бундан олдин НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркиянинг NTV телеканалига берган интервьюсида Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиш хавфи пастлиги ҳақида айтиб ўтганди.
Бироқ, Москванинг бундай ҳаракатининг оқибатлари «катта бўлади», шунинг учун Шимолий Атлантика альянси буни жуда жиддий қабул қилади, дея қўшимча қилиб ўтди у.
Россия «масъулиятсиз ва ўйламасдан» ҳаракат қилмоқда, деб таъкидлаб ўтди Йенс Столтентерг.
Мавзуга оид
08:40 / 27.02.2026
Женевада Эроннинг ядро дастури бўйича музокаралар якунланди
09:51 / 01.11.2025
«Яқин орада билиб оласиз»: Трамп ядро синовлари борасида аниқ жавоб бермади
14:01 / 29.10.2025
Ядровий объектларда чиқиндилар билан ишлаш меъёрлари тасдиқланди
19:29 / 22.09.2025