Самарқандда UNESCO вакиллари иштирокида “Тинчлик дарахти” монументи очилди
Бугун, 18 ноябр куни Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида UNESCO бош директори ўринбосари Стефаниа Гианнини, UNESCO’нинг маданий дипломатия бўйича махсус элчиси Ҳедва Сер, Германия Федератив Республикаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Федерал вазирлигининг парламенти котиби Ниелс Аннен ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида “Тинчлик дарахти” монументининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
"Тинчлик дарахти" монументи муаллифи атоқли ҳайкалтарош Хедва Сер бўлиб, унинг асарлари бутун дунёга машҳур.
Рамзий маънога эга ушбу монумент илк бор 2008 йилда UNESCO билан ҳамкорликда Исроилда ўрнатилган. Кейинчалик эса Германия, АҚШ, Озарбойжон, Қозоғистон, Андорра, Греция, Малта ва бошқа давлатларда ҳам ўрнатилди. Бугунга қадар 17 та давлатда "Тинчлик дарахти" мавжуд эди. Самарқанддагиси эса 18-"Тинчлик дарахти" бўлди. Ушбу монумент бронзадан ясалган бўлиб, оғирлиги 750 килограммга тенг.
"Монументни ўрнатиш жараёнларида бир жиҳат эътиборимни тортди, — деди Хедва Сер хоним. — Одатда, бошқа жойларда “Тинчлик дарахти”ни яратиш учун уч ойгача вақт сарфлаганмиз. Самарқандда эса тўрт ҳафта етарли бўлди".
Маълумот учун, бу санъат асарининг дунёда кенг эътироф этилиши муаллиф ҳайкалларида учта етакчи дин – яҳудийлик, ислом ва насронийлик тимсолларини уйғунлаштиргани билан боғлиқ.
Мавзуга оид
08:51
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
09:28 / 08.11.2024