Тўқаев Қозоғистонда «чуқур қайта қуриш» бошланганини эълон қилди
Қозоғистонда бўлажак президентлик сайлови мамлакатдаги ҳокимият институтлари фаолиятини қайта бошлаш учун муҳим нуқта бўлади. Бу ҳақда амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.
«Биз давлатимиз асосларини чуқур қайта қуришни бошладик, янги ижтимоий шартномани туздик, биз янги, сифатли миллатни шакллантирамиз ва мамлакат тараққиётида кучли сакрашни амалга оширамиз. Сайловолди платформамда адолат ғоясига асосланган янги давлат сиёсати контурларини тақдим этдим», — деди Тўқаев.
Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови 2022 йил 20 ноябрда бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Қосим-Жўмарт Тўқаев номзоди «Аманат», «Ак Жол» ва Қозоғистон Халқ партияси иштирокида тузилган «халқ коалицияси» томонидан президент сайловида қатнашиш учун илгари сурилган эди.
Тўқаев 2019 йилда Қозоғистоннинг биринчи президенти, мамлакатни 1990 йилдан бери бошқариб келган Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанидан сўнг президентлик лавозимини эгаллаган.
2022 йил январь ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган норозилик намойишларидан сўнг, Тўқаев Конституцияга ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди. Унда давлат раҳбари фақат бир маротаба, етти йиллик муддатга сайланиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. Илгари президент беш йилга сайланган, бироқ қайта сайланиш ҳуқуқига эга эди.
Шундан сўнг, Тўқаев ноябрь ойида, муддатидан икки йил олдин навбатдан ташқари президент сайловини ўтказишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
21:02 / 17.10.2024
Россияни ҳарбий жиҳатдан енгиб бўлмайди — Тўқаев
20:51 / 16.10.2024
Қозоғистон BRICS аъзоси бўлишдан бош тортди
17:06 / 06.10.2024