10:22 / 19.11.2022
7008

Ўзбекистон Россияга 140 минг тонна узум етказиб берди

Ўзбекистон 10 ойда 51 та давлатга 245,2 минг тонна узум экспорт қилган.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 51 та хорижий давлатларга қиймати 216,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 245,2 минг тонна узум экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, узум экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 минг тоннага ошган.

Ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар орасида Россия биринчи ўринни эгаллаб турибди – 140 минг тонна.

Кейинги ўринлардан мос равишда 48,8 минг тонна ҳамда 16,7 минг тонна узум экспорт қилинган Қозоғистон ва Қирғизистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Хитой – 7,3 минг тонна;
  • Туркия – 5,9 минг тонна;
  • БАА – 4,8 минг тонна;
  • Беларусь – 3,8 минг тонна;
  • Озарбойжон – 2,6 минг тонна;
  • Ироқ – 2,2 минг тонна;
  • Эрон – 1,9 минг тонна.
Top