Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Шавкат Мирзиёев Парижга етиб борди
Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 21 ноябрь куни расмий ташриф билан Парижга етиб борди.

«Париж-Орли» аэропортида давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчисини Франция маданият вазири Рима Абдул-Малак ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.



Бугун давлатимиз раҳбари етакчи компаниялар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашув ўтказади.


Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 22 ноябрь кунига мўлжалланган.

Ушбу мамлакат Парламентининг қуйи палатаси – Миллий йиғин раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эммануэль Макрон музокара ўтказадилар.
Давлат раҳбарлари Лувр музейи ва Араб дунёси институтига биргаликда ташриф буюриб, халқимиз маданий меросига бағишланган, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар музейларининг энг ноёб экспонатларидан иборат йирик кўргазмалар билан танишади.
Мавзуга оид
13:22 / 23.03.2026
Ўзбекистон Франция билан қўшма аграр тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўймоқчи
10:54 / 23.03.2026
Парижда сўл кучлар устун келди: Грегуар мэрликни қўлга киритди
13:43 / 21.03.2026
Франция “соя флоти” танкерини қўлга олди
15:29 / 17.03.2026