Ўзбекистон | 07:22 / 22.11.2022
11096
2 дақиқада ўқилади
Янги Меҳнат кодексида ишга кираётган шахс қандай ҳужжатларни тақдим этиши белгиланди
Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралиши тўғрисида маълумот берилди.
Янги Меҳнат кодексига кўра, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қатор ҳужжатларни тақдим этади.
Улар қуйидагилар:
- паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID карта (16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификацияловчи ID карта);
- охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно);
- ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома;
- ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;
- олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлагани тўғрисидаги диплом;
- қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа тегишли ҳужжат;
- солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР);
- жисмоний шахс шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
- жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно.
Мавзуга оид
15:39 / 19.11.2024
Петербургда Ўзбекистон фуқаролари қонуний тарзда иш билан таъминланади
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
15:53 / 07.11.2024
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
11:30 / 31.10.2024