Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда ўқитувчиларнинг тарихдаги энг катта иш ташлаш жараёни бошланди
24 ноябр куни Буюк Британия университетларининг 70 мингдан ортиқ ўқитувчиси, кутубхоначиси ва тадқиқотчилари уч кунлик иш ташлаш жараёнини эълон қилди.
Шунингдек, иш ташлашда Британиянинг 19 та университети маъмурлари, техник ходимлари, умумий овқатланиш ва хавфсизлик ходимлари ҳам иштирок этмоқда.
Британия университетларидаги профессор-ўқитувчиларнинг ўртача маоши йилига тахминан 31 минг фунтни ташкил қилади (ойига тахминан 2,6 минг фунт). Август ойида ҳукумат иш ҳақини 3 фоизга оширишни ваъда қилган эди. Бироқ, ўртача ойлик инфляция тахминан 8,5 фоиз бўлган шароитда, ўқитувчиларнинг фикрига кўра, иш ҳақининг 3 фоизга оширилиши етарли эмас.
Бундан ташқари, ўқитувчилар пенсия шартларининг ўзгаришидан норози бўлмоқда. Янги шартларга кўра, педагоглар келажакда кафолатланган пенсия даромадларининг тахминан 35 фоизини йўқотиши мумкин.
University and College Union (UCU) касаба уюшмаси хабарига кўра, университет ходимлари 24, 25 ва 30 ноябр кунлари ишга чиқмайди. Амалда шу кунлари мамлакат олий таълим соҳасидаги барча ишлар тўхтайди.
Норозилик намойишлари Британиядаги 150 та университет бинолари олдида ташкил этилган пикетлар шаклида ўтказилмоқда.
Шунингдек, 24 ноябр куни Шотландиядаги деярли барча бошланғич ва ўрта мактаблар ёпилган. Ўқитувчилар маошни оширишни талаб қилиб, қарийб 40 йил ичида биринчи марта умумий тарзда иш ташлаган.
Буюк Британиядаги мактаб ўқитувчисининг ўртача маоши (Лондондан ташқари) йилига 28 минг фунтдан 38 минг фунтгача (ойига тахминан 2,3-3,2 минг фунт) ўзгариб туради.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026