
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги “Онлайн маҳалла” ахборот тизимини яратиш учун 8,4 млрд сўм ажратган. Бу борадаги ҳужжат Давлат харидлари порталига жойланган.
Унга кўра, 2022 йил 18 майда агентлик ва “Realsoft” МЧЖ ўртасида тўғридан тўғри шартнома тузилган.
Шартномада “Онлайн маҳалла" электрон платформасини қисқа муддатларда ишга тушириш мақсадида платформани ишлаб чиқиш ҳамда сервис хизмати бўйича ушбу соҳада етарли тажриба ва малакага эга йирик IT-компанияларидан бири бўлган "Realsoft" МЧЖ билан, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан тўғри шартнома тузилган”и келтирилган.

1 кишининг 6 соатлик иш ҳақи – 576 минг сўм
Шартномада компания платформ ани 30 кун ичид а тайёр қилиб топшириши белгиланган. Хизмат нархи 8,4 млрд сўм деб кўрсатилган.
Орадан 12 кун ўти б, 30 майда қўшимч а келишув тузилган ва лойиҳа спецификацияси аниқроқ ёзилган: платформани ишлаб чиқишдан ташқари, унга кафолатли техник хизмат кўрсатиш вазифаси ҳам қўшилган ва бунинг устида 45 киши 325 иш куни давомида 6 соатдан иш лаши, соатига 96 минг сў мдан ҳақ олиши бел гиланган – б у ҳисоб-китоб арифметикасидан умумий 8,4 млрд сўм келиб чиқади.

















