Жаҳон | 20:59 / 25.11.2022
22739
1 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодировнинг 15 ёшли ўғлида 1,4 млн долларлик соат борлиги аниқланди 

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодировнинг 15 ёшли ўғли Адам Қодиров 85 миллион рубллик (ёки қарийб 1,4 млн долларлик) соат тақиб юрибди. 

Фото: Алексей Навалний гуруҳи

Буни россиялик мухолифатчи Алексей Навалний гуруҳи аниқлаган. 

«Унинг қўлида 85 миллион рубллик соат бор. Елкасида 170 минг рубллик сумка, эгнида 30 минг рубллик футболка. Минтақада ўртача иш ҳақи 32 минг рублни ташкил қилади. Биз суратдаги мураббий пости остида савол қолдирдик. Шундан сўнг, у аккаунтини яшириб қўйди», — деб ёзди тадқиқотчилар. 

Октябр ойида Қодировнинг вояга етмаган ўғиллари — 16 ёшли Ахмат, 15 ёшли Эли ва 14 ёшли Адам Украинанинг аннексия қилинган Мариупол шаҳрига бориб, қуроллар билан видеога тушишган эди. Кейинчалик Қодиров видеони ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирди. 

Аввалроқ, журналистлар Адам Қодиров 30 миллион рубллик соат тақиб олганини аниқлашган эди. 

Мавзуга оид