20:33 / 26.11.2022
8589

Маск Twitter блокланса, ўз смартфонини чиқаришга тайёрлигини айтди 

Бизнесмен ва Twitter микроблоглар ижтимоий тармоғининг янги эгаси Илон Маск агар Google ёки Apple иловалари дўконларидан ижтимоий тармоқ ўчириб ташласа ёки ундан фойдаланиш чекланса, ўз смартфонини яратишга тайёрлигини айтди. 

Фото: Chesnot / Getty Images

Подкастлар муаллифи Лиз Уилер: «Агар Apple ва Google иловалар дўконидан Twitter олиб ташланса, Илон Маск ўз смартфонини яратиши керак. Мамлакатнинг ярми нохолис ва жосуслик қилувчи iPhone ва Андроидлардан мамнунлик билан воз кечади. Марсга учиш учун ракета қураётган одамга оддий смартфонни ишлаб чиқариш қийинчилик туғдирмаса керак», деб тахмин қилганидан сўнг, Маск «Умид қиламанки, бундай бўлмайди, лекин агар бошқа танловим бўлмаса, мен муқобил смартфон яратаман», деб жавоб қайтарди. 

Аввалроқ, Twitter эгаси Илон Маск яқин орада ижтимоий тармоқ турли рангдаги верификация белгиларига эга обуналарни сотишни бошлашини маълум қилди: компаниялар учун олтинранг, ҳукуматлар учун кулранг ва жисмоний шахслар учун кўк рангдаги. 

Top