Жаҳон | 23:17 / 26.11.2022
26005
1 дақиқада ўқилади

Украина баъзи давлатлардан махфий равишда қурол олмоқда

Украинага қурол етказиб беришдан очиқчасига бош тортаётган баъзи давлатлар бу ишни махфий қилмоқда.

Фото: UAnews

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, Украинага қурол етказиб беришдан очиқчасига бош тортаётган айрим давлатлар буни яширинча амалга оширмоқда. Украина ҳамкорлари учинчи давлатлар билан музокараларда қатнашиб, бунга кўмаклашмоқда.

«Ушбу учинчи давлатларнинг аксарияти ҳеч нарса етказиб бермаётганини очиқчасига айтишади, бироқ ҳаммаси парда ортида содир бўлмоқда», — деди Кулеба Франциянинг Le Parisien газетасига берган интервюсида.

Украинага қурол етказиб беришдан бош тортаётган мамлакатлар орасида масалан, Швейцария ва Исроил бор. Июн ойида Швейцария ўзида ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларидан ясалган қуролларни Украинага етказиб беришга рухсат берди. Исроил ҳукумати АҚШ босими остида Украина учун баъзи «стратегик материаллар»ни етказиб беришни молиялаштирмоқда. 

Уруш ҳаракатлари бошланганида Германия ҳукумати Украинага қурол-яроғ етказиб беришдан бош тортган эди. Аммо кейинроқ бунга рухсат берди.

Мавзуга оид