Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ дунёдаги энг қиммат дорини рўйхатдан ўтказди
У ўта оғир гемофилияни даволаш учун мўлжалланган ва қиймати 3,5 млн долларга яқин.
Қўшма Штатлар дунёдаги энг қиммат дори воситасидан фойдаланишга рухсат берди, деб ёзди Oddity Central. Битта инъекция нархи тахминан $3,5 млн.
Препарат Hemgenix деб аталади. Доришуносларнинг фикрича, унинг ёрдамида одам гемофилия – қон қуюлиши бузилишидан тузалиб кетади.
Ҳозиргача стандарт муолажалар беморларнинг қонида етишмаётган протеин миқдорини етарли даражада ушлаб туриш учун доимий инъекцияларни талаб қилган, аммо янги дори туфайли гемофилия билан оғриган беморларга тўлиқ шифо топиш учун препаратнинг бир дозаси етарли бўлади.
Hemgenix ампуласининг нархи 3,5 миллион долларни ташкил этади, бу эса уни тарихдаги энг қиммат дорига айлантиради. Бироқ, юқори нархга қарамай, экспертларнинг фикрича, препарат муваффақиятга эришиш имкониятига эга - гемофилия учун мавжуд даволаш усуллари ҳам катта пул талаб қилади.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
18:19 / 08.07.2026