Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон толиблари ҳукумат билан сулҳ битимини бекор қилди
Фото: AP
Покистоннинг «Таҳрики Толибон» (ТТ) радикал гуруҳи июн ойида мамлакат ҳукумати билан келишилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги сулҳни бекор қилди.
The Express Tribune хабарига кўра, гуруҳ раҳбарияти ўз жангариларига мамлакат бўйлаб терактлар уюштиришни буюрган.
Охирги ҳафталарда ТТ ҳукумат билан тинчлик музокараларини олиб бораётган эди. Бироқ, музокаралар жараёни бир қатор келишмовчиликлар туфайли тўхтаб қолди. Чунки, ТТП тинчлик битими тузилган тақдирда қуролларни ташлашдан бош тортган.
Гуруҳ мулоқот давомида натижаларга эришиш учун «ўта сабр қилганини» айтмоқда. Бироқ, мамлакат армияси ва разведкаси гуруҳга қарши доимий операция ўтказган ва ҳужумлар қилган. Энди ТТ ўз тарафдорларини «қаерда имконият бўлса» шу жойда ҳужум қилишга чақирмоқда.
«Таҳрики Толибон» Покистонда шариат қонунларини ўрнатишга интилаётган бир қанча гуруҳлар уюшмасидан иборат. У биринчи марта 2021 йил 10 ноябрда Афғонистоннинг «Толибон» гуруҳи кўмагида Покистон ҳукумати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни имзолаган эди.
Мавзуга оид
14:42 / 23.01.2026
Покистонда қолган афғонлар компенсациядан кўра кўчишни афзал кўряпти
14:34 / 20.01.2026
Карачи порти орқали Ўзбекистон маҳсулотлари транзити оширилади
20:57 / 03.01.2026
Ўзбекистон ва Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
01:00 / 21.12.2025