Жаҳон | 07:13 / 29.11.2022
5914
2 дақиқада ўқилади

Россия бир ҳафта ичида Херсон вилоятини 258 марта ўққа тутди

Ўтган ҳафта давомида Россия ҳарбийлари Херсон вилоятининг 30 та аҳоли пунктини 258 марта ўққа тутди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский кечки видеомурожаатида маълум қилди. 

Фото: Reuters

Бундан ташқари, Миколайивни сув билан таъминлаган насос станцияси шикастланган.

Зеленский, шунингдек, Украинадаги Россия жиноятларини тергов қилиш бўйича махсус трибунал яратишга доир дипломатик ишни давом эттиришини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг уруш ва террор учун жавобгарлиги сўнгги пайтларда турли даражадаги учрашувларнинг асосий мавзуси ҳисобланади.

Бундан олдин Володимир Зеленский Россиянинг Херсонга амалга оширган зарбаларига изоҳ берганди. 

«Мен деярли ҳар соатда оккупантларнинг Херсон ва минтақадаги бошқа жамоаларга ҳужумлари ҳақида хабарлар оламан. Бундай террор Россия армияси Херсон вилоятини тарк этишга мажбур бўлганидан сўнг дарҳол бошланди. Бу ютқазганларнинг қасосидир», - дейди Украина президенти.

«Улар қандай курашишни билмайдилар. Улар ҳозиргача қила олган ягона нарса - террор қилиш. Ё энергетик террор, ё артиллерия, ё ракета террори - Россия ҳозирги раҳбарлари даврида мана шундай деградацияга учради», - дея қўшимча қилди Зеленский.

Мавзуга оид