Шимолий Европа мамлакатлари: Россиянинг ўққа тутиши - уруш жинояти
Болтиқбўйи ва Шимолий Европанинг етти давлати ташқи ишлар вазирлари Киевга ташрифи якунлари бўйича қўшма баёнотида Киевни қўллаб-қувватлашига ишонтириб, Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга ваъда берди.
Эстония, Финландия, Исландия, Латвия, Литва, Норвегия ва Швеция ташқи ишлар вазирлари Киевга ташрифи якунлари бўйича қўшма баёнот чиқариб, унда Украинага иқтисодий, ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатишга ишонтириб, Россияга қарши санкцияларни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар. Россиянинг Украина фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутиши уруш жиноятлари деб аталди. Баёнот матни 28 ноябрь, душанба куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинди.
Ташқи ишлар вазирлари Россиянинг Украина ҳудудлари, жумладан Қримни аннексия қилишга уринишларини мамлакатлар ҳеч қачон тан олмаслигини таъкидлади. «Украина халқаро тан олинган чегаралар доирасида мустақиллик ва суверенитетни таъминлаш ҳамда ҳудудий яхлитлигини тиклаш учун ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга», — дейилади ҳужжатда.
Вазирлар «Украинанинг ўз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш қобилиятини таъминлаш учун сиёсий ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга» ваъда беришди. Алоҳида ҳужжатда Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятини яхшилаш ва қишга тайёргарлик кўриш, Украина энергетика инфратузилмасини тиклаш учун инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш муҳимлиги таъкидланган.
«Биз Россиянинг тинч аҳолига ва муҳим инфратузилмага, хусусан, энергия инфратузилмаси объектларига қарши террорга қаратилган ҳужумларини кескин қоралаймиз. Тинч аҳолига қилинган бу ҳужумлар уруш жинояти ҳисобланади», - дейилади баёнотда.
Ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ва «охирги рус аскари Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган ҳудудини тарк этмагунча, Россия агрессияси тўхтамагунча» Россиянинг экспорт тушумини чеклашга чақирди.
Ташқи ишлар вазирлари «Россия фуқароларига Европа Иттифоқига кириш учун Шенген ва миллий визалар берилишини чеклаш муҳимлигини» қайд этишди.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
13:31 / 19.11.2024