22:40 / 30.11.2022
45289

Asus дунёдаги энг енгил ноутбукни тақдим этди 

Asus компанияси дунёдаги энг енгил 14 дюймли ExpertBook B9 ноутбукини тақдим қилди. 

Фото: Asus

Унинг нархи модификацияга қараб 1,8 минг доллардан бошланади. Ноутбук аллақачон АҚШ бозорида сотувга чиқарилган. 

Корпуси магний қотишмасидан тайёрланган моделнинг вазни 880 грамм. Қурилма 14 дюймли Full HD (1920х1080) дисплейга, 12-авлод Intel Core процессорига, Intel Iris Xe графикасига, 16 ГБ ёки 32 ГБ оператив хотирага ва 1ТБ ёки 2ТБ ҳажмдаги SSD-дискка эга. Корпус дизайни дисплейни 180 даражага эгиш имконини беради, сенсорли панел эса рақамли клавиатура сифатида ишлатилиши мумкин. 66 Вт•с қувватга эга батарея ноутбукни қайта қувватлантирмасдан 16 соатгача ишлатиш имконини беради. 

Ноутбук ҳимоя панжараси бўлган веб-камера, Harman/Kardon динамиклари ва шовқинни камайтириш технологиясига эга микрофонлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, USB Type-A, Thunderbolt, HDMI, RJ45 (micro-HDMI) ва 3,5 мм қулоқчин улагичи ҳам бор. 

Top