“Ҳеч қанақа тайёргарликсиз келиб, шу ерда ўқиб олади” — Олий суд раиси прокурорларни танқид қилди
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов жиноят ишларига доир суд процессларида ҳақиқий тортишувчанлик принципи таъминланмаётганини тан олиб, прокурорларда фаоллик етишмаётганини айтди.

Фото: Олий суд матбуот хизмати
“Охирги пайтларда ҳимоячиларимиз (адвокатлар) фаол. Улар ҳар бир ишга тайёргарлик билан келиб, керак бўлса, судьяларимизни ноқулай ҳолатларга ҳам солиб қўйишга ҳаракатлар бўляпти.
Лекин, ҳамма билади, суд процессларида айблов прокурор томонидан таъминланиши керак. Прокурор процессга келмаса, биз судни бошқа кунга қолдиришга мажбурмиз. Натижада одамлар судлардан норози. “Суд бизни сарсон қилди, бизни чақириб, процессни бошламади”, деяпти. Бу масалалар бўйича ҳам ҳурматли президентимизга муаммоларимизни етказдик. Ечимлар асосида ҳам таклифлар бердик”, – деган Бахтиёр Исломов 26 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Судьялари ассоциациясининг VI съездида.
Олий суд раиси процессга тайёргарликсиз келаётган прокурорлар туфайли судьяларнинг холислигига шубҳа туғилаётганини билдирган.
“Прокурорлар охирги вақтларда… оддий сўз билан айтганда, қўлтиғига шу НПни берамиз, ҳеч қанақа тайёргарликсиз келиб, ўша ердан ўқиб... Айблов нуқтайи назаридан бирорта фаол савол-жавоб йўқ. Фақат адвокат гапиради. Прокурорнинг фаоллиги йўқлиги сабабли биз айблов нуқтайи назаридан савол-жавобга кириб кетишга мажбур бўляпмиз. Бу одамларнинг ва ҳимоячининг ҳақли эътирозларига олиб келяпти. Судьянинг холислигига шубҳа пайдо бўляпти. Аслида бундай бўлиши мумкин эмаску?!” – дея Бахтиёр Исломовнинг сўзларини келтирган Uzreport TV.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Исломов шу йил август ойи Олий суд раиси этиб тайинланган эди. Бунгача у президент маслаҳатчиси эди. Уни янги жамоага Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов таништирган ва суд органларига нисбатан аҳоли эътирозлари ҳаддан зиёд кўпайиб кетганини айтганди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

18:15 / 28.03.2025
Суд футболчи Дани Алвеснинг 4,5 йиллик қамоқ ҳукмини бекор қилди

11:52 / 22.03.2025
АҚШда суд сунъий интеллект томонидан яратилган асар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмаслигини тасдиқлади

15:34 / 18.03.2025
АҚШда профессор 380 млн йиллик тошқолдиқларнинг чиқиндига ташлаб юборилишига сабаб бўлган университетни судга берди

11:10 / 18.03.2025