Жамият | 17:00 / 27.11.2025
2870
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ипак йўлида туризм”: Тошкент халқаро ярмаркасида Санкт-Петербургни кашф этинг

Санкт-Петербург – Россия ва жаҳон туризм харитасида алоҳида ўрин тутадиган шаҳар. Буни МДҲ мамлакатлари аҳолиси яхши билади: бу ҳудудлардан келаётган туристлар оқими йилдан йилга ортиб бормоқда.

Нева соҳилидаги шаҳар ҳар бир меҳмонни ҳайратда қолдира олади. Бу ерда романтик оқшомлар, машҳур кўтарма кўприклар, қудратли саройлар билан бирга замонавий меъморчилик, фаол бизнес муҳити, фестиваллар, ижод ва креатив энергия бирлашиб, ўзига хос руҳ ва кайфиятни яратади. Шу боис Санкт-Петербургга бир бор келганлар яна қайта келишни истайди.

Санкт-Петербург – дунёдаги йирик бизнес-туризм марказларидан бири. Қулай транспорт алоқалари, ривожланган меҳмонхона инфратузилмаси, конгресс-кўргазма майдонлари ва бой маданий дастур уни халқаро бизнес тадбирлари учун идеал масканга айлантирган. Ҳар йили бу ерда юзлаб форумлар, анжуман ва конгресслар ўтказилиб, дунёдан турли соҳа мутахассислари йиғилади.

Шу билан бирга Нева шаҳрида туризмнинг турли йўналишлари жадал ривожланмоқда: маданий-маърифий, илмий, оилавий, тиббий, воқеалар туризми, гастрономик, саноат ва бошқалар. Эрмитаж, Царское Село ва Петегроф каби машҳур масканлардан ташқари, янги жамоат майдонлари, архитектура белгилари, кўнгилочар нуқталар ҳам пайдо бўлмоқда. Туристлар учун таклифлар кун сайин кенгаймоқда.

Санкт-Петербург ҳар фаслда ўзгача гўзал. Бу шаҳарга қандай вақтда келманг, у сизга янгича таассурот улашади. Ва энг муҳими — унга саёҳатни режалаштиришни ҳозирнинг ўзида бошлашингиз мумкин. 2025 йил 27–29 ноябр кунлари Central Asian Expocenter биносида “Ипак йўлида туризм” - Тошкент халқаро туристик ярмаркаси бўлиб ўтади.

Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун энг муҳим туризм тадбирларидан бири. Ярмарка 1995 йилдан бери БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти расмий қўлловида ўтказиб келинмоқда. “Ипак йўлида туризм” — туркомпаниялар, меҳмонхона бизнеси, суғурта компаниялари, MICE мутахассислари, туризм соҳаси ўқитувчилари ва саноат вакиллари учун ягона учрашув майдони. Бу ерда ўнлаб давлатлар тақдимотлари, ишбилармон учрашувлар, халқаро конференциялар ва янги лойиҳалар учун музокаралар ўтказилади.

Россиянинг шимолий пойтахти ярмаркада тўртинчи йилдирки муваффақиятли иштирок этмоқда. Ўтган йилларда бу тадбир доирасида Санкт-Петербург Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Тошкент Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ўртасида, Санкт-Петербург тиббий туризми агентлиги ва Ўзбекистоннинг йирик соғломлаштириш оператори ўртасида, Конгресс-кўргазма бюроси ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси қошидаги Миллий PR маркази ўртасида муҳим ҳамкорлик битимлари имзоланган.

Бу йил Санкт-Петербургнинг туристик салоҳияти 56 кв. м майдондаги ягона экспозицияда намойиш этилади. Стенд рақами — T17.

Санкт-Петербург стендида сизни кутамиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид